Модернизация натижаси
  • 04 Ноябрь 2015

Модернизация натижаси

Термиз шаҳридаги “Новофарм” қўшма корхонасида йилига 23 миллион дона фармацевтика маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга технологик линиянинг иккинчи босқичи ишга туширилди. Ушбу мақсад учун 3 миллиард сўм ажратилди. Натижада бу ерда 50 та қўшимча иш ўрни вужудга келди.

—Асосан, суюлтирилган дори-дармонлар тайёрлаяпмиз, — дейди корхона технологи Дилфуза Хўжамуродова. — Банк кредити эвазига харид қилинган илғор ускуналар маҳсулотлар сифати яхшиланишида муҳим омил бўлмоқда. Ўз навбатида, экспорт ҳажми ҳам ортаяпти.
2015 — 2017 йилларда Сурхондарё вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури доирасида биргина фармацевтика йўналишида 5 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn