Ишлаб чиқариш ҳажми ошди
  • 03 Ноябрь 2015

Ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Фарғона шаҳридаги “Far silver plast” хусусий корхонаси уч нафар ходим билан фаолият бошлаган эди. Айни пайтга келиб, бу ерда 20 дан ортиқ киши меҳнат қилмоқда.

Улар томонидан хорижнинг энг илғор технологик ускуналари ёрдамида тайёрланаётган 18 турдаги пластмасса маҳсулотлари, уй-рўзғор буюмлари мамлакатимизнинг барча ҳудудида харидорини топиб улгурган.
— Болалар учун махсус ўйинчоқлар ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйдик, — дейди корхона раҳбари Фаррух Абдураҳмонов. — Фаолиятимизни янада кенгайтиришда банкнинг 330 миллион сўмлик кредитидан самарали фойдаландик. Модернизация тадбирларидан сўнг ишлаб чиқариш ҳажми 20 фоиз ошди. Шунингдек, айланма маблағимизни ҳам кўпайтирдик.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда вилоятда иш билан банд бўлганларнинг 70 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилмоқда. Мазкур соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 59 фоиздан зиёдни ташкил этаяпти.

Набижон СОБИРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn