Халқаро инвестиция форуми хорижлик ишбилармонлар нигоҳида
Версия для печати
  • 20 Октябрь 2015

Халқаро инвестиция форуми хорижлик ишбилармонлар нигоҳида

Жорий йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро сармоявий форумда Ҳиндистон ишбилармон доираларининг бир гуруҳ вакиллари иштирок этишни режалаштирмоқда. Уларнинг айримлари “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида мазкур халқаро тадбирнинг аҳамияти ва ўз режалари билан ўртоқлашди.

Киран Пал Сингх Чоудхури,
“Kay Pee Exports” компанияси ижрочи директори:
— Бундан атиги 25 йил аввал имкониятлари чекланган, аграр республика бўлган Ўзбекистон ҳозирги кунда саноати тез суръатлар билан ривожланиб бораётган замонавий мамлакатга айланди. Ушбу ўзгаришларнинг асосий омилларидан бири сифатида мен республикангизда қулай сармоявий муҳит шакллантирилганлиги, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун йўли билан ҳимоя қилинишига эришилганлиги ҳамда уларга кенг имтиёз, афзаллик ва кафолатлар тизими яратилганини мамнуният билан эътироф этаман.
Бугун Ўзбекистонда дунёнинг турли давлатларидан келиб бизнес билан шуғулланаётган минглаб компаниялар тенг ҳуқуқли ва соғлом рақобат муҳитида фаолият юритаётир. Ана шундай ишбилармонлар орасида ҳиндистонлик бизнес вакиллари ҳам бор ва уларнинг сафи кенгайиб бораяпти.
Мен Тошкент халқаро сармоявий форумига юртингизда янги бизнес лойиҳани ишга туширишни режалаштириб бормоқдаман. Умид қиламанки, ушбу таклиф ўзбекистонлик ҳамкорларимизга маъқул келади ва биз тез орада биргаликда чармдан сифатли кийим-бош маҳсулотлари тайёрлашни йўлга қўямиз.

Крис Жорж,
“Ideawavelabs” компанияси бошқарувчиси:
— Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун яратилган шарт-шароитларнинг намойиши сифатида фаолият юритиб келаётган “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳамда “Ангрен” ва “Жиззах” махсус индустриал зоналарига ҳиндистонлик бизнес вакилларининг эътибори ортиб бормоқда.
Биз ҳам ана шундай қизиқиш билдираётганлардан биримиз, десам, муболаға бўлмайди.
Компаниямиз маркетинг ва реклама саноатида кенг фойдаланиладиган замонавий технологиялар бизнеси билан шуғулланади. Бугунги ахборот ҳамда мобиль алоқа технологиялари тобора ривожланиб бораётган даврда ушбу соҳа дунёнинг барча давлатларида, ҳукуматга қарашли ва хусусий ташкилотларда, қолаверса, аҳолининг кундалик ҳаётида муҳим ўрин тутиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Биз Ўзбекистонда ҳам ушбу соҳага эътибор, қизиқиш катта эканлигидан хабардормиз ҳамда Тошкент халқаро сармоявий форумида ўзбек ҳамкорларимиз билан биргаликда фаолият бошлашни режалаштирганмиз. Ўйлайманки, ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлигимиз узоқ йиллар давом этади, шунингдек, ҳар иккала томон учун ҳам муваффақиятли бўлади.

«Жаҳон» АА.
Деҳли




Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn