Янги маҳсулот турлари ўзлаштирилди
  • 20 Октябрь 2015

Янги маҳсулот турлари ўзлаштирилди

Ховос туманидаги “Энерго насл чорва” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўрт турдаги йогурт тайёрлаш йўлга қўйилди. Ҳозир олча, банан, қулупнай ва малина таъми қўшилган ушбу неъматлар истеъмолчиларга манзур бўлмоқда.

Шунингдек, корхонада кефир, пишлоқ, сариёғ каби ўндан зиёд сут маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилаётир. Жамият ўз чорвачилик фермасига эга. Бу эса хом ашё таъминоти узлуксизлигига эришиш ҳамда таннархни арзонлаштиришда муҳим аҳамият касб этаяпти.
— Корхонамизда бир кеча-кундузда 10 тонна сутни қайта ишлаш имконияти мавжуд, — дейди цех устаси Зуҳра Шербоева. — Хориждан келтирилган замонавий технологияни жорий этганимиз туфайли рақобатдош озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлашга эришаяпмиз. Эндиликда яна бир неча турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқдамиз.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn