Шифобахшлик хусусияти сақланади
  • 20 Октябрь 2015

Шифобахшлик хусусияти сақланади

Табиий асал совуқда қуюқлашиш хусусиятига эга. Бу эса уни қадоқлаш жараёнида қийинчиликларни юзага келтиради. Натижада шифобахш неъматни 40 даража ҳароратда эритиш зарурати туғилади.

Аммо мутахассислар фикрича, иссиқлик меъёридан бир оз ошиб кетса, унинг таркибидаги глюкоза, фруктоза, сахароза каби витаминлар хусусияти йўқолади. Қўлбола усулда қадоқланганда эса уни эритиш учун қўлланилган ҳароратни қатъий назорат қилиш имкони йўқ.
“Косон ёғ-экстракция” акциядорлик жамияти мутасаддилари бу масаланинг оддий ечимини топишди. Корхонага қарашли асаларичилик хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотни бежирим идишларга қадоқлаш учун хориждан замонавий ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Эътиборлиси, мазкур дастгоҳдаги махсус қурилма ҳароратни автоматик равишда назорат қилади. Иссиқлик 40 даражага етганда, у иситишни тўхтатади ва натижада асалнинг сифати бузилмайди. Ҳозир бу ерда кунига 200 килограммгача шифобахш неъмат қадоқланмоқда.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn