Ноодатий маҳсулот
  • 10 Октябрь 2015

Ноодатий маҳсулот

Ғаллаороллик Насиба Илёсова ўз фаолиятини оддий тикувчиликдан бошлаб, қисқа муддатда таниқли тадбиркорлардан бирига айланди. Бунга янги-янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига эришди.

Жумладан, яқинда у раҳбарлик қилаётган “Нозимабегим насибаси” хусусий корхонасида ноодатий ёстиқлар тайёрлашга киришилди.
— Янги турдаги маҳсулотимиз асаб тинчланишига ёрдам бериши баробарида, нафас йўллари фаолиятини ҳам яхшилайди, — дейди Н. Илёсова. — Биз бунинг учун шифокорлар тавсиясига биноан, райҳон ва ялпиздан фойдаланаяпмиз. Йил давомида халқ табобатида кенг қўлланиладиган ушбу ўсимликлардан етарли даражада жамғариб олдик. Дастлабки кузатишларимизга кўра, райҳон ва ялпиз бўйи таралиб турувчи ёстиқларга ички бозорда талаб ортиб бормоқда.

Тожиддин ҚАМАРОВ,  
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn