Кредит — ишлаб чиқаришга йўналтирилди
  • 10 Октябрь 2015

Кредит — ишлаб чиқаришга йўналтирилди

Нукус шаҳридаги “Табиий ичимликлар” масъулияти чекланган жамиятига хориждан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Ушбу модернизациялаш ишлари банкнинг 50 миллион сўмлик кредити ҳисобидан амалга оширилди.

Янги технологияларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, улар орқали сув олти босқичда фильтрланиб, идишларга қадоқланади. Ҳозир жамоа томонидан буюртмачиларга ойига 50 миллион сўмлик салқин ичимликлар етказиб берилаяпти.
Дарвоқе, яқинда жамиятда яна бир янги турдаги маҳсулот — миллий таомлар тайёрлашда кенг қўлланиладиган қуритилган хамир ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
— Банкнинг 145 миллион сўмлик молиявий кўмаги ҳисобига ушбу лойиҳани рўёбга чиқардик, — дейди жамият раҳбари Абдуғани Ибраимов. — Натижада соатига 100-120 килограммгача маҳсулот тайёрлаш имконияти юзага келди. Айни пайтда 500 граммлик халтачаларда “Зувала” деб номланган хамир ва 600 граммлик қопчаларда беш хилдаги макарон ишлаб чиқарилиб, ҳудуддаги савдо шохобчаларига тарқатилаяпти.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn