Атиргул баргидан шифобахш мой
  • 10 Октябрь 2015

Атиргул баргидан шифобахш мой

Вобкент туманидаги “Hayitov V.V.” масъулияти чекланган жамияти тадбиркорлари атиргул баргидан шифобахш мой ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

— Юртимиз замини инсон саломатлиги учун жуда фойдали бўлган ноз-неъматларга бой, — дейди корхона раҳбари ўринбосари Нодирхўжа Расулов. — Шундан келиб чиққан ҳолда, сабзавот, полиз, мева маҳсулотлари уруғи ҳамда гуллардан мой олишга қаратилган бизнес лойиҳамизни амалга оширдик. Бунинг учун зарур асбоб-ускуналар харид қилдик. Ҳозир атиргул барги, ўрик, шафтоли, бодом данаги, узум, қовоқ уруғидан халқ табобатида кенг қўлланиладиган шифобахш мойлар ишлаб чиқараяпмиз.
Кичик корхона жамоаси 42 турдаги маҳсулотни 100 ҳамда 25 граммли идишларда қадоқланган ҳолда савдо шохобчаларига чиқараяпти.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn