Фойдали хусусиятлари сақланади
  • 07 Октябрь 2015

Фойдали хусусиятлари сақланади

“Нестле Ўзбекистон” қўшма корхонасининг Намангандаги корхонасида янги турдаги маҳсулот — қулупнай таъмли  сутли коктейль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Айтиш лозимки, корхонада тайёрланаётган ўнга яқин турдаги болалар таомлари ўзининг юқори сифати, экологик жиҳатдан софлиги билан ажралиб туради. Янги маҳсулот ҳам табиий хусусиятга эга бўлиб, унда сутнинг фойдали дармондорилари, яъни бола ривожида муҳим бўлган кальций ва бошқа зарур микроэлементлар тўлалигича сақланган.
Қўшма корхона маъмурияти янги маҳсулотнинг тақдимот маросимини ташкил этиб, истеъмолчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа-тур ўтказди. Унинг иштирокчилари ишлаб чиқариш цехларининг технологик жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn