Хусусий корхона экспортни мўлжаллаяпти
  • 24 Сентябрь 2015

Хусусий корхона экспортни мўлжаллаяпти

Андижон шаҳридаги “Анд-белита” хусусий корхонаси жамоаси бўш турган бинода қўшимча тармоқни ишга туширди. Бунинг учун 450 миллион сўмликдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Пировардида бу ерда трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш йўлга қўйилиб, 20 нафарга яқин хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
— Шу пайтга қадар ўзимизнинг ишлаб чиқариш иншоотимиз бўлмаганлиги боис фаолиятимизни кенгайтира олмаётгандик, — дейди корхона раҳбари Ботиржон Комилов. — Ушбу масалада маҳаллий ҳокимлик бизга яқиндан кўмак берди. Тўлиқ қувватга эришсак, яна 17 та иш ўрни яратилади. Қолаверса, келгусида маҳсулотларимизни экспортга чиқаришни ҳам мўлжаллаяпмиз.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn