Кредит бериш механизми соддалашди
  • 24 Сентябрь 2015

Кредит бериш механизми соддалашди

Қашқадарёда коллеж битирувчиларини тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларга микрокредитлар ажратишнинг соддалаштирилган механизми жорий этилди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг битирувчилар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ишлаб чиқилган мазкур тизимга кўра, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган битирувчиларга коллежнинг ўзида жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи юритилади. Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан улар номига банкда ҳисоб рақамлари очилади. Шунингдек, кредит маблағларини олиш бўйича ҳужжатлар тайёрланиб, расмийлаштириб берилмоқда.
— Вилоятимизда жорий йилда 46543 нафар йигит-қиз касб-ҳунар коллежларини тамомлади, — дейди вилоят прокуратураси масъул ходими Рустам Ҳайитов. — Айни пайтда уларнинг бандлигини таъминлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, 8 та касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбирда жами 770 нафар битирувчига 4 миллиард 639 миллион сўм миқдорида микрокредит ажратиш юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn