Болалар учун бежирим либослар
  • 24 Сентябрь 2015

Болалар учун бежирим либослар

Вобкент туманидаги “Феруза зилли” масъулияти чекланган жамияти ёрлиғи туширилган кийим-кечаклар тури яна биттага кўпайди. Кичик корхонада болаларга мўлжалланган мавсумий халатлар тайёрлашга киришилди.

— Бизнес лойиҳамизни банк муассасаси жами 60 миллион сўмлик кредит ажратиш билан қўллаб-қувватлагач, ишларимиз юришиб кетди, — дейди корхона раҳбари Шоира Аҳмедова. — Фаолиятимизни бундан бир йил муқаддам тўртта тикув машинаси билан бошлаган эдик. Қисқа муддат ичида тикув дастгоҳларимиз 20 тага, ишчилар сони эса 25 нафарга етди. Биз бозордаги талаб ва эҳтиёжни ўрганиб чиқдик. Яқин истиқболда фаолиятимизни кенгайтириб, яна 25 та иш ўрни яратиш ниятидамиз.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn