Компьютер мониторлари ишлаб чиқарилмоқда
  • 23 Сентябрь 2015

Компьютер мониторлари ишлаб чиқарилмоқда

Зомин туманида компьютер мониторлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхона иш бошлади. Ушбу лойиҳа мамлакатимизда фаолият юритаётган “Trust Electronics” (Корея Республикаси) хорижий корхонаси томонидан рўёбга чиқарилди. Бунинг учун 7,4 миллиард сўмлик инвестиция йўналтирилди.

— Мазкур замонавий ишлаб чиқариш субъектининг фойдаланишга топширилиши билан 70 кишининг бандлиги таъминланди, — дейди корхона бўлим бошлиғи Дилшод Рўзметов. — Ишчиларнинг аксарияти коллеж битирувчилари. Улар иш бошлашидан олдин махсус курсларда малака оширдилар. Эндиликда ана шу мутахассислар энг илғор технологияларни моҳирлик билан бошқармоқда.
Келгуси йилда корхона тўлиқ қувватга эришгач, бу ерда иш билан банд бўлганлар сони 150 нафарга етади. Дастлабки босқичда эса корхонада йилига 19 ва 22 дюймли 200 минг дона монитор тайёрлаш имконияти юзага келди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур корхонанинг иш бошлаши юртимиз иқтисодиёти жадал суръатларда ривожланаётганининг яна бир ёрқин ифодасидир.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn