Юқори аниқликда ишлайди
  • 11 Сентябрь 2015

Юқори аниқликда ишлайди

Яқинда “Андижонмаш” акциядорлик жамиятида плазма ёрдамида металл кесиш дастгоҳи ўрнатилгач, бу ерда кўплаб янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш имконияти юзага келди.

Таъкидлаш керакки, мазкур компьютерлаштирилган дастгоҳ 40 миллиметргача қалинликдаги пўлатни юқори аниқликда, исталган шаклда, қисқа муддатда кесиш қувватига эга. Ваҳолонки, шу пайтгача бундай юмушларни уддалаш учун камида икки ҳафта вақт сарфланар эди.
Айни пайтда корхона жамоаси иш жараёнини муттасил янгилашга интилмоқда. Натижада жорий йилнинг ўзида 20 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши баробарида, самарадорлик ҳам ортди.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn