Харидорлар учун қулайлик
  • 11 Сентябрь 2015

Харидорлар учун қулайлик

Ширин шаҳридаги “Ёруғ нур” масъулияти чекланган жамиятида кўрилган даромаднинг асосий қисми ишлаб чиқариш ривожига йўналтирилмоқда.

Корхонада дастлаб иш компьютер столлари ясашдан бошланган бўлса, ҳозирги пайтда 30 дан зиёд турдаги мебель маҳсулотлари тайёрлаш йўлга қўйилди. Бу ҳудуддаги муассаса ва ташкилотлар бинолари ҳамда аҳоли хонадонларини замонавий мебель жиҳозлари билан таъминлашда қўл келмоқда.
— Фаолиятимиз — кўп тармоқли, — дейди масъулияти чекланган жамият раҳбари Чингиз Қўнишбоев. — Масалан, хонадон ва идораларни мебель билан тўлиқ жиҳозлаш баробарида, уларга замонавий эшик ҳамда дераза ромларини ҳам ўрнатиб берамиз. Бундан ташқари, мижозларга жалюзи пардалар етказиб бериш, пайвандлаш ишлари бўйича ҳам хизмат кўрсатаяпмиз.
Яна бир эътиборли жиҳати, айни пайтда корхона аҳли маҳсулотларни кредит асосида ҳам тақдим этаяпти.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn