Сархил мевалардан — экспортбоп маҳсулотлар
  • 25 Август 2015

Сархил мевалардан — экспортбоп маҳсулотлар

Айни пишиқчилик мавсумида нафақат деҳқону соҳибкорлар, балки қайта ишлаш корхоналари жамоаларининг ҳам қўли қўлига тегмайди.

Дала ва боғ неъматларининг сероблиги туфайли Янгийўл туманидаги “Гранд эко продукт” масъулияти чекланган жамияти тайёр маҳсулотнинг 60 фоизини хорижга сотишни мақсад қилган.
Корхонада бунинг учун ташқи бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда бир неча лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Хусусан, яқиндан бошлаб замонавий технология асосида мевалар, шунингдек, сабзидан табиий шарбат ва шиннилар тайёрланиб, бежирим шиша идишларга қадоқлаш йўлга қўйилди. Қолаверса, яна бир экспортбоп маҳсулот — табиат неъматларидан болалар озуқаларини тайёрлаш технологиясини жорий этиш устида ҳам иш олиб борилаяпти.
Эътиборлиси, 60 кишилик корхона жамоаси шу кунга қадар 2 минг тоннадан зиёд сархил мева ва сабзавотларни қайта ишлашга муваффақ бўлди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn