Истеъмол бозорида ўз ўрнини топди
  • 22 Август 2015

Истеъмол бозорида ўз ўрнини топди

Қарши шаҳридаги “Соҳибқирон мебель” МЧЖ маҳсулотлари қисқа вақтда истеъмол бозорида ўз ўрнини топди. Бу ерда боғча, мактаб ва шифохоналар учун тайёрланаётган махсус мебеллар ўзига хос дизайнга эга.

— Фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида ўтган йили ўз маблағимиз ҳамда банк кредити ҳисобига четдан замонавий технологик линияни келтирдик, — дейди корхона раҳбари Дилшод Очилов. — Натижада маҳсулотимиз сифати ва ҳажми ошди. Ҳозир умумий қиймати 300 миллион сўмликдан ортиқ 70 га яқин буюртма устида ишлаяпмиз. Муҳими, маҳсулот ўз эгаларига вақтида етказиб берилмоқда. Яқинда уй-рўзғор буюмлари, офис, ошхона жиҳозлари, ётоқхона мебеллари тайёрлашни йўлга қўймоқчимиз.
Таъкидлаш керакки, Президентимизнинг 2013 йил 2 августдаги “2013 — 2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори асосида вилоятда мебель ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, мавжуд қувватларни ошириш ҳамда модернизация қилишни кўзда тутувчи 10 га яқин истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётир.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn