Корхона имкониятлари кенгаяди
Версия для печати
  • 22 Август 2015

Корхона имкониятлари кенгаяди

Гулистон шаҳридаги “Бетон саноат” масъулияти чекланган жамиятида уч турдаги кўприк ости сув ўтказгичлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ушбу темир-бетон конструкциялари йўл қурилиши ва ирригация-мелиорация тармоқлари учун мўлжалланган.

— 20 дан зиёд турда маҳсулот тайёрлаяпмиз. Уларга талаб ортиб бормоқда, — дейди корхона бош муҳандиси Собир Тожибоев. — Жумладан, ишлаб чиқараётган томёпқичларимизнинг қарийб етмиш фоизини намунавий лойиҳадаги уй-жойлар қурилишига етказиб бераяпмиз. Умуман, жорий йил давомида харидорларимизнинг 7 миллиард сўмликдан зиёд буюртмаларини бажаришни режалаштирганмиз.
Айни пайтда корхонада умумий қиймати 1 миллион 162 минг АҚШ долларилик модернизациялаш тадбирлари якунланмоқда. Бу техник ва технологик янгиланишлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаш имконини беради.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn