Қўшимча даромад манбаи
  • 20 Август 2015

Қўшимча даромад манбаи

“Jizzax Plasteks” масъулияти чекланган жамиятида пахта толаси харид қилиш ҳажмини кўпайтирмасдан туриб, калава ип ишлаб чиқаришни йилига бир неча минг тоннага оширишга эришилди.

Бунинг учун корхона жамоаси Германиядан 200 минг АҚШ долларилик замонавий ускуналар харид қилди. Натижада бу ерда пахта хом ашёсини қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладиган чиқитдан яна маҳсулот тайёрлаш ўзлаштирилди.
Таъкидлаш керакки, айни пайтга қадар “Jizzax Plasteks”да ҳар йили 3 минг тоннагача чиқинди ҳосил бўлиб, у қўшни давлатлардаги турдош корхоналарга жуда арзон баҳода сотиб юбориларди. Эндиликда уни қайта ишлаш орқали йилига 2 минг тонна калава ип олинмоқда. Шу билан бирга, корхонада янги ишлаб чиқариш йўналиши фойдаланишга топширилиши натижасида 25 та қўшимча иш ўрни яратилди.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn