Сифатли техник хизмат
  • 20 Август 2015

Сифатли техник хизмат

Гулистон шаҳридаги “Гулистон экскаватор техно сервис” масъулияти чекланган жамиятида “Вольво”, “Дусон”, “Люгон” ва бошқа замонавий русумдаги экскаваторларни созлаш ишлари кўлами кенгайиб бормоқда.

Хусусан, усталар яқинда мазкур техника воситаларининг гидронасосларини таъмирлашни ҳам ўзлаштиришди. Шунингдек, айни пайтда автоюклагичларга техник хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Эътиборлиси, жамият нафақат ҳудуддаги, балки қўшни вилоятлардаги турли қурилиш ва ирригация-мелиорация ташкилотларининг буюртмаларини ҳам бажараяпти. Бунда, айниқса, кўчма устахона фаолияти жорий этилгани юқори самара бераётир.
 — Мутахассисларимиз малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз, — дейди жамият раҳбари Ўктам Худойназаров. — Яъни уларнинг пойтахтдаги турдош корхоналарда тажриба орттириб келишларини йўлга қўйдик. Шунингдек, ўзимизда ҳам хорижнинг замонавий экскаваторларини таъмирлашга оид қўлланмалар асосида ўқув-амалий машғулотлар ўтказаяпмиз.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn