Экологик соф ва мустаҳкам
  • 20 Август 2015

Экологик соф ва мустаҳкам

Қорақалпоғистонлик олимлар томонидан маҳаллий минерал хом ашёлардан силикат ғишт олиш технологияси ишлаб чиқилди. Эътиборлиси, ушбу экологик соф қурилиш материалини тайёрлашда оҳак ва бархан қуми қўлланилади, холос.

— Силикат ғишт ишлаб чиқариш оддий технологик жараён бўлиб, унинг мустаҳкамлигини ошириш учун минерал хом ашё ва саноат чиқиндиларидан фойдаланиш мумкин, — дейди лойиҳа муаллифи Шарибой Тўрамуратов. — Бундай маҳсулот тайёрлаш анъанавий ғишт ишлаб чиқаришга нисбатан икки баравар кам ёқилғи, уч баравар кам электр, икки ярим баравар кам ишчи кучи талаб қилади. Бу унинг таннархи арзонлигини ҳам таъминлайди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn