Саноат учун фойдали хом ашё
  • 14 Август 2015

Саноат учун фойдали хом ашё

Зарафшон шаҳридаги “Зарафшон извест” масъулияти чекланган жамиятида вилоят саноати учун бутунлай янги маҳсулот — карбид кальций ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Б унинг учун хориждан замонавий технологик линия келтириб ўрнатилди. Ушбу истиқболли лойиҳа тижорат банкининг 1,5 миллиард сўмлик кредити ҳисобига молиялаштирилди.
— Кокс ва оҳакдан тайёрланаётган мазкур хом ашё газ-пайвандлаш ишларида кенг қўлланилади, — дейди корхона раҳбари Саъдулла Адизов. — Қолаверса, ундан саноат мақсадларида ҳам фойдаланиш мумкин. Шу боис айни пайтда буюртмачиларимиз сафи кенгайиб бораяпти.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn