Табиий неъматлардан хуштаъм шарбатлар
  • 14 Август 2015

Табиий неъматлардан хуштаъм шарбатлар

Чиноз туманида фаолият юритаётган “Niagara Spring”  масъулияти чекланган жамиятида олиб борилган технологик янгиланишлар туфайли бу ерда маҳсулот тайёрлаш ҳажми 15 фоиз ошди.

Ҳозир корхонада Хитойдан олиб келинган замонавий ва тежамкор технологик линиялар ёрдамида кунига 40 минг дона пэт-капсулали идишларга хуштаъм шарбатлар қуйилаяпти. Шунингдек, модернизация лойиҳаси шарофати билан жорий йилдан бошлаб бу ерда кимёвий қўшимчалардан холи бўлган табиий яхна чой ва маъданли сув қадоқлаш ҳам йўлга қўйилди.
Ўтган йили истеъмолчиларга 1,5 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот етказиб берган жамоа жорий йил якунигача ушбу кўрсаткични 2 миллиард сўмга етказиш ҳаракатида.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn