Истиқболли лойиҳа шарофати
  • 14 Август 2015

Истиқболли лойиҳа шарофати

Касби туманидаги “Биг регион” масъулияти чекланган жамиятида енгил саноат йўналишида йирик лойиҳа амалга оширилди.

Фойдаланилмаётган эски сут заводи биноси 650 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш мажбурияти билан “ноль” қийматида сотиб олиниб, унинг негизида 8 турдаги трикотаж матоси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.  
— Ушбу лойиҳа 2013 — 2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган ҳудудий дастур доирасида рўёбга чиқарилди, — дейди жамият раҳбари Исмоил Холматов. — Замонавий дастгоҳларимиз хориждан келтирилган бўлиб, тўлиқ қувватга эришилгач, кунига 2,4 тоннагача маҳсулот тайёрлаш мумкин. Шунингдек, ишчилар сони ҳам 65 нафарга етади.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn