Бир неча босқичда фильтрланади
  • 13 Август 2015

Бир неча босқичда фильтрланади

Ўтган йили Қорақалпоғистон Республикасида 2014 — 2016 йилларда минтақа саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга доир 113 та лойиҳа амалга оширилди. Ушбу мақсадлар учун 19 миллиард сўм ҳамда 165 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя йўналтирилди.

Хусусан, мазкур дастурга мувофиқ, Нукус шаҳрида салқин ичимликлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Амирхон-Рўзимбой” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам йўлга қўйилди.
— Лойиҳа рўёби учун 100 миллион сўм сарфланди, — дейди иш юритувчи Комилжон Юлдашев. — Ҳозир компьютерлаштирилган технология асосида кунига
4,5 мингтагача 1,5 литр сиғимли идишларда тўққиз турдаги ичимлик суви қадоқланмоқда. Мазкур дастгоҳларнинг афзаллиги шундаки, улар ёрдамида асосий хом ашё ҳисобланган сув бир неча босқичда фильтрланади. Шу билан бирга, идишларни ўзимизда ишлаб чиқараётганимиз маҳсулотларимиз таннархини арзонлаштириш имконини бераётир.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Ҳамкорлик самараси Ҳар жабҳада фаол ёшлар »