Ҳамкорлик самараси
  • 13 Август 2015

Ҳамкорлик самараси

Шўрчи туманидаги “ZhongHaide” қўшма корхонаси хорижнинг энг замонавий технологияси билан жиҳозлангач, бу ерда кунига 80 минг донагача сифатли пишиқ ғишт тайёрлаш имконияти юзага келди.

Шу билан бирга, қишлоқ ёшларидан 70 нафари доимий иш ўрнига эга бўлди.
— Тўла қувватга эришилгач, кунига 200 минг донагача сифатли деворбоп материал ишлаб чиқаришни мўлжаллаяпмиз, — дейди хитойлик тадбиркор Лу Хонгай. — Фаолият бошлаганимизга эндигина уч ой бўлди. Шунга қарамай, буюртмачиларимиз сафи тобора кенгайиб бораяпти. Эҳтиёждан келиб чиқиб, ғишт пиширадиган иккинчи хумдон ва ускуналарни ҳам ишга туширмоқчимиз. Бу яна 80 кишининг бандлигини таъминлаш имконини беради.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn