Мустаҳкам йўл қопламаси
  • 13 Август 2015

Мустаҳкам йўл қопламаси

Хатирчи туманидаги “Хатирчи Жалойир транс йўл” МЧЖда Навоий давлат кончилик институти олимлари билан ҳамкорликда ноорганик материаллардан йўл қопламаси учун янги маҳсулот яратилди. У амалдагисидан арзонлиги ва хизмат кўрсатиш муддати икки баравар кўплиги билан ажралиб туради.

— Қум-шағал аралашмасига кам миқдорда цемент, гидравлик оҳак кукуни ва кальцийга бой минерал асосида ишлов берилиб, йўл қопламаси ишлаб чиқарилади, — дейди ихтирочи Бахтиёр Бегматов. — Муҳими, унинг хом ашё базаси ўзимизда етарли.
Лойиҳа ташаббускори Хатирчи туманидаги Жалойир қишлоғида 500 квадрат метр йўлни таъмирлаб, янги маҳсулотини синовдан ўтказди. Ушбу қоплама зичлиги вақт ўтган сари мустаҳкамланиб бориши билан, айниқса, диққатга сазовор.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Она замин саховати Ҳамкорлик самараси »