Асаларилар учун ноёб ўсимлик
  • 13 Август 2015

Асаларилар учун ноёб ўсимлик

Ғиждувон туманида яшовчи Юнус Бақоев ўз томорқасида фацелия ўсимлигини етиштира бошлади. Бу унинг узоқ йиллардан буён асаларичилик билан шуғулланганлиги самарасидир.

— Баҳор тугаганидан кейин то янтоқ гуллагунга қадар асаларининг нектар йиғиши бир оз сусаяди, ўртада узилиш рўй беради, — дейди “Лазиз ал-Азиз асалчи” деҳқон хўжалиги раҳбари Ю. Бақоев. — Фацелия ўсимлиги айнан шу паллада қўл келади, у бир ярим ой давомида узлуксиз гуллайди. Асалари ундан истаганча нектар йиғиши мумкин. Шу ўсимликни 15 сотих ерда ўстириб, асаларини ортиқча ташвишларсиз боқиш имконига эга бўлдим.
Германиядан келтирилган ушбу экин 45 кунда бинафшаранг гуллайди. Таркиби витаминга бой. Пояси чорвачилик учун тайёр озуқадир. Тадбиркорнинг хўжалигида ҳозир 230 асалари оиласи парвариш қилинмоқда. Уларнинг ҳар биридан йилига ўртача 18 килограммдан ошириб шифобахш маҳсулот олинаяпти.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn