Экспорт имкониятлари янада кенгаяди
  • 12 Август 2015

Экспорт имкониятлари янада кенгаяди

Бундан бир неча йил аввал нотўқима материаллар тайёрлаш йўналишида иш бошлаган “Мергантекс” масъулияти чекланган жамияти бугунги кунга келиб нафақат Олот тумани, балки Бухоро вилоятидаги энг йирик корхоналардан бирига айланди.

Кичик бизнес субъекти ўз фаолиятини кенгайтириш эвазига экспорт салоҳиятини ошириб бормоқда. Чунончи, жорий йилнинг ўтган даврида у 2 миллион АҚШ долларидан зиёд маҳсулотни хорижлик буюртмачиларга етказиб берди. 168 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган жамоада яна бир янги лойиҳани амалга оширишга тараддуд кўрилаяпти. “Мергантекс” негизида қиймати 6,5 миллион АҚШ долларига тенг замонавий тўқув фабрикаси барпо этилмоқда. Бу ерда мато ишлаб чиқарилибгина қолмай, ундан эркаклар кўйлаги ҳам тикилади. Бу эса корхонанинг экспорт имкониятларини янада кенгайтиради.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn