Бир йўла икки лойиҳа
  • 11 Август 2015

Бир йўла икки лойиҳа

Бугунги кунда қурилиш жараёнида пластик панеллардан кенг фойдаланилмоқда. Эътиборлиси, бундай маҳсулотлар илгари валюта эвазига хориждан келтирилган бўлса, эндиликда улар маҳаллий корхоналаримизда ишлаб чиқарилаяпти.

Хусусан, Юқори Чирчиқ туманидаги “Бест-пласт” масъулияти чекланган жамиятида мазкур йўналишда иккита лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Натижада йилига 375 минг квадрат метрдан зиёд нақшинкор ва гулқоғозли шифт ҳамда деворбоп пардозлаш ашёлари тайёрлаш имконияти юзага келди. Энг муҳими, 30 кишилик жамоанинг изланишлари туфайли тайёр маҳсулотда маҳаллий хом ашё улуши 47 фоизгача ошди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn