Қўшимча иш ўринлари яратилади
  • 11 Август 2015

Қўшимча иш ўринлари яратилади

Марғилон шаҳридаги “Ҳамдамов Тоҳир Баҳодирович” хусусий корхонасида ҳозирги кунда 100 турдан ортиқ пойабзал ишлаб чиқарилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида кичик бизнес субъекти томонидан истеъмолчиларга 20 минг жуфт ана шундай маҳсулот етказиб берилди.

— Бундан икки йил аввал банкдан 200 миллион сўм кредит олиб, мазкур лойиҳани амалга оширгандик, — дейди корхона раҳбари Б. Ахунжонов. — Хориждан келтирилган замонавий технологиялар нафақат иш унуми, балки маҳсулотларимиз сифатини ҳам яхшилаш имконини бермоқда. Айни пайтда корхонамиз филиалини ишга тушириш арафасидамиз. Мазкур лойиҳа рўёбга чиқарилиши билан 70 та қўшимча иш ўрни яратилади.

Набижон СОБИРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn