Илғор технологик линия
Версия для печати
  • 06 Август 2015

Илғор технологик линия

“ДЭУ текстиль Бухоро” корхонасида иш ўринлари сони бир йўла 40 тага кўпайди. Бунга ишлаб чиқариш субъекти фаолиятини кенгайтириш эвазига эришилди.

Бизнес лойиҳа рўёби учун бир миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий сармоя жалб этилди. Натижада бу ерда 2 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга янги линия ишга туширилди. Эътиборлиси, тайёрланаётган калава ип, асосан, экспорт қилинмоқда. Айтиш ўринлики, жорий йилнинг биринчи ярмида Бухоро шаҳрида ижтимоий-иқтисодий комплексни ривожлантириш дастурига мувофиқ, умумий қиймати 19,4 миллиард сўмга тенг 127 та лойиҳа амалга оширилиб, 717 та иш ўрни яратилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn