Битирувчилар мактабдан буюртма олди
Версия для печати
  • 06 Август 2015

Битирувчилар мактабдан буюртма олди

Музработдаги “Гулшана Текс” хусусий корхонасида турли либослар, корхона ҳамда ташкилотлар ишчи-хизматчилари учун махсус кийимлар тайёрланади. Яқинда бу ерга камхарж, иш унуми юқори бўлган 5 та тикув машинаси келтирилди.

— Бунда банкдан олинган 15 миллион сўмлик кредитдан фойдаландик, — дейди корхона раҳбари Иззатой Муродова. — Ишга янги қабул қилинган коллеж битирувчилари Ангор ва Шеробод туманларидаги мактаблардан ўқувчилар либослари учун олинган буюртма устида ишламоқда. Тез орада 60 хил усулда тикадиган яна 5 та тикув машинаси харид қилиш ниятимиз бор.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn