Тадбиркор ҳиммати
  • 01 Август 2015

Тадбиркор ҳиммати

Тайлоқ туманидаги Маданият маҳалласида тадбиркор Бобир Авазов томонидан сунъий қопламали очиқ ва ёпиқ 2 та майдонча қурилиб, ишга туширилди.

Атиги беш ойда фойдаланишга топширилган ушбу стадионларда кунига 100 нафардан ортиқ киши спорт билан шуғулланиб, жисмоний жиҳатдан чиниқишаяпти.
— Ҳафтада икки кун ишдан бўш пайтларимда дўстларим билан шу ерда футбол ўйнаймиз, — дейди Ортиқ Худойбердиев. — Илгари бундай майдон фақат шаҳарларда бўларди. Қишлоғимизда ана шундай замонавий қулайлик яратилганидан мамнунмиз.

М. ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn