Аҳоли дастурхонига туҳфа
  • 31 Июль 2015

Аҳоли дастурхонига туҳфа

Самарқанд шаҳридаги деҳқон бозорларида аҳолини арзон нархлардаги сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Хусусан, “Мармар” деҳқон бозорига Самарқанд туманидаги “Бурхон бобо”, Жомбойдаги “Жомбой зар-замин карабчи”, Оқдарёдаги “Болиев Баҳриддин” фермер хўжаликларида етиштирилган полиз маҳсулотлари ва мевалар етказиб берилмоқда.
— Ярмаркадан тадбиркору фермерлар ҳам, харидорлар ҳам манфаатдор, — дейди “Мармар” деҳқон бозори МЧЖ раиси Ж. Жабборов. — Харидорлар арзон ва сифатли ноз-неъматлардан баҳраманд бўлаётир, тадбиркору фермерлар эса ўз маҳсулотларини пешма-пеш сотишмоқда.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn