Ташаббус самараси
  • 31 Июль 2015

Ташаббус самараси

Қувалик тадбиркор И. Ҳакимовнинг кўпдан буён ўйлаб юрган орзуси яқинда ушалди. У “Қуббо сут-қаймоқ” корхонасини ишга туширди. Бунда унга “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Қува филиалидан олинган 80 миллион сўмлик кредит қўл келди.

Касб-ҳунар коллежларининг йигирма нафар битирувчиси меҳнат қилаётган мазкур корхонада ҳозир кунига 2 тонна сут қайта ишланиб, 17 хилдаги сут маҳсулотлари тайёрланмоқда. Эътиборлиси, ушбу маҳсулотларга бугун нафақат Фарғона, балки қўшни вилоятлардан ҳам буюртмалар тушаяпти.
— Яқин орада фаолиятимизни янада кенгайтириш ниятидамиз. Шу боис “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган кўргазмада қатнашиб, хорижлик ишбилармонлар билан танишдик, — дейди тадбиркор. — “Ўзбек — Хитой” савдо уйининг сутни қайта ишлашга ихтисослаштирилган замонавий ишлаб чиқариш линияси бизга маъқул келди. 200 минг АҚШ долларилик ушбу линияни харид қилишга келишиб олдик.
Эътиборлиси, янги технология ёрдамида 40 турдаги музқаймоқ ишлаб чиқарилади.

Набижон СОБИРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn