Таъми ва сифатини йўқотмайди
  • 31 Июль 2015

Таъми ва сифатини йўқотмайди

Шеробод туманидаги “Сурхон Лидирман” хусусий корхонасида нон ва қандолат маҳсулотлари тайёрланади. Асосан, коллеж битирувчилари меҳнат қилаётган мазкур жамоада яқинда макарон ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган технологик линия ҳам ишга туширилди.

— Бу лойиҳани банкдан ажратилган 100 миллион сўм миқдоридаги кредит ҳисобига амалга оширдик, — дейди тадбиркор Б. Расулов. — Олинган сармояга хориждан илғор ускуналар келтирдик. Уларнинг афзаллиги шундаки, энергия сарфида олдингиларига қараганда анча тежамкор, иш унуми эса юқори. Ҳозир кунига 1,5-2 тонна сифатли макарон ишлаб чиқараяпмиз. Энг муҳими, янги маҳсулотимиз узоқ вақт мобайнида таъми ва сифатини йўқотмайди.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn