Фойдаланиш муддати узаяди
  • 30 Июль 2015

Фойдаланиш муддати узаяди

Уйчи туманидаги “Extra primer bat” МЧЖ енгил ва юк автомобиллари учун аккумулятор батареялари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.

Бу ерда яқинда технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича янги лойиҳа амалга оширилиб, кальцийли аккумуляторлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Унинг энергия ҳосил қилувчи қисмини тўлдиришда кальций алюминий технологиясидан фойдаланилмоқда. Кимёвий реакцияга бардошли бу модда газ ҳосил бўлишини камайтириш ҳисобига қўрғошинли тўрнинг тўкилишига барҳам беради ва қувват манбаининг ишлаш муддатини анча узайтиради. Янги маҳсулотга талаб ортаётгани учун жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу жамоа томонидан ички бозорга 710 миллион сўмлик аккумулятор чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 30 фоиз юқори кўрсаткичдир.
Янги лойиҳа шарофати билан меҳнат жамоаси сафи кенгайиб, ишчилар сони 50 кишига етди. Муҳими, уларнинг 24 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn