Янги лойиҳага — йирик сармоя
  • 30 Июль 2015

Янги лойиҳага — йирик сармоя

Навоий шаҳридаги “Шарқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятига қарашли темир-бетон буюмлари корхонасида 650 миллион сўмлик сармоя эвазига янги қувват ишга туширилди.

Хориждан келтирилган мазкур ускуна тежамкорлиги билан ажралиб туради. Ҳозир бу ерда меҳнат қилаётган 12 нафар ишчи томонидан 4 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда.
— Темир-бетон буюмларини кўп қаватли бинолар ҳамда намунавий лойиҳалар асосидаги тураржойлар қурилишига етказиб бераяпмиз, — дейди МЧЖ раҳбари Шуҳрат Шарипов. — Келгусида эса модернизациялаш тадбирларини изчил давом эттириб, янги турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳам режалаштираяпмиз.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn