Маҳаллий маҳсулотлар тақдимоти
  • 29 Июль 2015

Маҳаллий маҳсулотлар тақдимоти

Наманганда кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда бир қатор тадбиркорлик субъектларининг маҳаллий шароитда тайёрланаётган, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари намойиш қилинди. Айниқса, “Button fashion designe”, “Doston Diyor”, “Musaffo suv jilvasi”, “Extra Primer Bat” МЧЖларнинг тикувчилик, пойабзал, кир ювиш кукуни, аккумулятор батареялари каби истеъмол товарлари йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.
— Корхонамизда 30 дан ортиқ турдаги тикувчилик буюмлари ишлаб чиқарилмоқда, — дейди Поп туманидаги “Doston Diyor” МЧЖ раҳбари Дилшода Холматова. — Тадбирга шулардан 17 хилини олиб келдик. Айтиш жоизки, илғор технологияларни қўллаган ҳолда тайёрлаётган маҳсулотимизга талаб тобора ортмоқда.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn