Экспорт имкониятлари кенгаймоқда
  • 29 Июль 2015

Экспорт имкониятлари кенгаймоқда

Самарқанд шаҳридаги “Daka-tex” хорижий корхонаси йилига 3 минг тоннага яқин калава ип ҳамда трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга.

320 нафар киши меҳнат қилаётган мазкур ишлаб чиқариш субъектида модернизациялаш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилиб келинаётгани боис хорижда ҳам унинг харидорлари кўпайиб бораяпти.
Хусусан, жамоа жорий йилнинг ўтган 6 ойида 7 миллиард 433 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, унинг 3 миллион 700 минг АҚШ долларилик қисмини экспортга йўналтиргани бунинг далилидир.
Корхона раҳбари Ижод Сулаймоновнинг эътироф этишича, замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилиши иш унумдорлигини ошириш баробарида, маҳсулотлар тури кўпайишига ҳам хизмат қилмоқда.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn