Тадбиркор маҳалла кўмагидан мамнун
  • 28 Июль 2015

Тадбиркор маҳалла кўмагидан мамнун

Хўжаободлик Паҳлавон Қосимов коллежни тамомлаб, тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилганди.

Ниятини “Шаҳрихонсой” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Тожибархон Юлдашевага айтганида, опа унга елкадош бўлди. Бўлажак тадбиркор маҳалла кафиллигида банкдан 10 миллион сўм кредит олди, адир ҳудудидаги захира майдонларидан ер ҳам ажратилди.
Астойдил иш бошлаган Паҳлавон иссиқхона ташкил этиб, гулчиликни йўлга қўйди. Эрта баҳорда етиштирган гулларини сотиб, мўмай даромад олди. Ушбу маблағ эвазига деҳқончиликни янада кенгайтирди, чоравачилик фаолиятини бошлади.
Ёш тадбиркор эндиликда йўлак қопламалари ишлаб чиқариш цехини очиб, ўзи каби ёшлар бандлигини таъминлаш ҳаракатида.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn