Саккиз босқичли жараён
  • 24 Июль 2015

Саккиз босқичли жараён

Нукусдаги яхна ичимликлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Нукус-Мироб” МЧЖ Оролбўйидаги турдош корхоналардан замонавийлиги билан ажралиб туради.

Хусусан, қадоқлаш жараёнида фойдаланиладиган сув саккизта фильтрлаш босқичидан ўтказилади. Бу эса маҳсулотнинг сифати ва харидоргирлигини таъминлайди.
— Корхонамизда амалга оширилган бир миллиард 150 миллион сўмлик реконструкция ишларидан сўнг ана шундай имкониятга эга бўлдик, — дейди жамият раҳбари Мамут Каримов. — Натижада 21 иш ўрни ташкил этилиб, жамоамиз аъзолари сони 50 нафарга, маҳсулотларимиз тури эса 12 тага етди. Ҳозирги кунда ойига 150 миллион сўмлик яхна ичимликлар тайёрлаб, ички бозорга етказиб бераяпмиз.
Таъкидлаш керакки, ушбу корхона маҳсулотлари нафақат Қорақалпоғистон Республикаси, балки Хоразм ва Бухоро вилоятларида ҳам ўз харидорларига эга.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn