Илғор технологик линия
  • 24 Июль 2015

Илғор технологик линия

Шеробод туманидаги “Аржуман севинч” хусусий корхонаси қошида йилига 10 минг квадрат метр ҳажмда йўлак қопламалари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган янги технологик линия ишга туширилди. 10 кишидан иборат жамоа аъзоларининг 4 нафари коллеж битирувчисидир.

— Бизнес-режамизни банкнинг 100 миллион сўмлик кредити ҳисобига амалга оширдик, — дейди корхона раҳбари Оташ Умаров. — Тайёрлаётган маҳсулотларимизнинг нархи анча арзон. Боиси, ускуналаримиз тежамкор, қолаверса, хом ашёни ўз ҳудудимиздан олаяпмиз.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn