Хорижда ҳам харидоргир
Версия для печати
  • 22 Июль 2015

Хорижда ҳам харидоргир

Самарқанд туманидаги “Агромир — Самарқанд” Ўзбекистон — Буюк Британия қўшма корхонасида тайёрланаётган хуштаъм шарбатларга нафақат юртимиз, балки хорижда ҳам талаб ортмоқда.

Бугунги кунда хўжалик субъектининг 70 хилдан зиёд маҳсулотлари ўндан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинаётгани ана шундан далолатдир.
— Корхонамизнинг замонавий технологиялар билан жиҳозланаётгани ютуқларимиз омили бўлаётир, — дейди унинг раҳбари Меҳрож Фозилов. — Хусусан, яқинда мевани қайта ишловчи замонавий линияни ўрнатдик. Натижада 75 та иш ўрни яратилди.
Ҳозир бу ерда маҳсулотларни қишга сақлаш учун мўлжалланган 7 та совутқич қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn