Кўркам дизайн, юқори сифат
Версия для печати
  • 22 Июль 2015

Кўркам дизайн, юқори сифат

Кейинги икки йилда хориждан умумий қиймати 61 минг АҚШ долларилик илғор дастгоҳларни харид қилган “Голден форест” МЧЖ қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жой барпо этаётган қурилиш ташкилотларининг ишончли ҳамкорига айланди.

Шофиркон туманида жойлашган мазкур корхонада тайёрланаётган профнастил ва томёпқичлар дизайни ҳамда ташқи таъсирга чидамлилиги билан буюртмачиларга маъқул тушмоқда. Бу ердаги ҳар бир дастгоҳ соатига 740 метр квадрат ҳажмда ана шундай маҳсулот ишлаб чиқаради. Корхона тадбиркорлари якка тартибдаги уй-жой қурувчилар ташвишини енгил қилиш мақсадида деворбоп профиллар, турли панеллар, умуман, ўндан зиёд турдаги маҳсулотлар сотувини ҳам йўлга қўйди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn