Битирувчилар Марғилонда иш ўрганади
Версия для печати
  • 22 Июль 2015

Битирувчилар Марғилонда иш ўрганади

Яқинда Термиз туманидаги Наргиза Шобердиева раҳбарлик қилаётган оилавий корхона жамоаси сафига келиб қўшилган Термиз архитектура ва қурилиш коллежи битирувчилари — М. Музробова ҳамда С. Шарипова гиламчилик сирларини пухта ўзлаштириш учун Марғилон шаҳрига юборилди.

— Водийда уларнинг касб-ҳунар ўрганиши ҳамда тажриба орттириши учун кетадиган сарф-харажатлар корхонамиз томонидан қопланади, — дейди тадбиркор. — Ишчиларимиз Марғилонда гиламдан ташқари, шойи ва атлас тўқиш, калавани табиий бўёқлар билан бўяшни ўзлаштирадилар.
Сурхондарё вилоятида касб-ҳунар коллежларини тамомлаган йигит-қизларни ўз бағрига олаётган бундай корхоналар сони жуда кўп. Хусусан, яқинда иш бошлаган “Сурхон Термиз чинни” ҳамда “Саиджон Муҳаммаджон музқаймоқлари” масъулияти чекланган жамиятларининг ҳар бирида 50-60 нафардан битирувчи доимий иш ўрнига эга бўлди.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn