Ҳам ички, ҳам ташқи бозорга
  • 21 Июль 2015

Ҳам ички, ҳам ташқи бозорга

Вобкентдаги “Бухоро Баҳор” қўшма корхонасида туманнинг  Қўнғирот, Найман ва Паноб қишлоқларида яшовчи юз нафарга яқин ёшлар меҳнат қилади.

Бу ердаги автоматик линиялардан бири янгиланиши боис маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошадиган бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу ускунада бир кеча-кундузда 18 тонна кир ювиш кукунини қадоқлаш мумкин.
— Айни дамда 20 дан зиёд турдаги  маҳсулотлар тайёрланаяпти, — дейди корхона бош муҳандиси Амрулла Абдуллаев. — 2015 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида 8 минг тоннадан кўпроқ кир ювиш воситаси ишлаб чиқардик. Эътиборлиси, нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам харидорларимиз кўпайиб бораяпти. Жорий йилнинг ўтган даврида хорижлик буюртмачиларга 300 тонна маҳсулот жўнатилгани бундан далолат беради.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn