Меҳнат ярмаркаси
  • 21 Июль 2015

Меҳнат ярмаркаси

Қўшработда бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасида 100 дан зиёд корхона ва ташкилот 189 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Пировардида 119 нафар фуқаро ўз мутахассислиги бўйича доимий иш жойига эга бўлди, 16 нафарига эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

— Мен тумандаги педагогика касб-ҳунар коллежини тикувчилик йўналиши бўйича битирдим, — дейди Н. Салимова. — Ярмаркада иштирок этиб, ўзим ўқиган ана шу таълим муассасасига тўгарак раҳбари сифатида ишга қабул қилиндим.
Ярмарка доирасида тумандаги коллежларни муваффақиятли тамомлаб, касб-ҳунар эгаллаган ёш мутахассисларга диплом топшириш маросими ҳам ўтказилди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn