Битирувчилар учун иш ўринлари
  • 18 Июль 2015

Битирувчилар учун иш ўринлари

Қизилтепа туманидаги “Ванғози баракали ҳосили” кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан нон ва қандолат маҳсулотлари тайёрлаш корхонаси ишга туширилиши эвазига 10 нафар коллеж битирувчисининг бандлиги таъминланди.

Бунинг учун тижорат банкининг 150 миллион сўмлик кредити ҳисобига Жанубий Кореядан замонавий ускуналар харид қилинди. Ҳозир бу ерда кунига бир тонна ун қайта ишланиб, 20 турдаги нон ва қандолат маҳсулотлари аҳоли дастурхонига тортиқ қилинаяпти.
— Тежамкор технология газ ва электр энергиясини икки-уч баробар кам сарфлаши билан бирга, иш унуми янада юқори, — дейди корхона раҳбари Ризо Самадов. — Муҳими, сифат назорати компьютерлаштирилган дастур асосида амалга оширилади.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn